“Маррани баланд олинг, сиз буюк ишларга қодирсиз!”

    Фикр 18 декабр 2024 251

    Ёшлар ҳаёти жамият истиқболини белгилайди.

    Ёш авлодни ўз келажаги, Ватан манфаатлари учун масъулиятли инсон бўлишларига кўмак бериш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бугунги кундаги ёшларпарвар ислоҳотларнинг асосий негизини ташкил этади. Мен буни шу она Ватаннинг бир дилбанди, қолаверса, шу юртда ўз илмий изланишларини олиб бораётган тадқиқотчи ёшлардан бири сифатида теран англаб, ўз ҳаётим, тақдирим мисолида яққол кўрмоқдаман.

    Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда мамлакатимиз ёшлари ҳаётида бутунлай янги давр бошланди. Юртимиз том маънода ёшлар мамлакатига айланди, деб айта оламиз. Қайси ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиликларга қарамайлик, Президентимиз томонидан “Учинчи Ренессанс пойдевори” деб ишонч билдирилган ёш авлоднинг маънавий-маърифий, илмий-ижодий, ижтимоий-сиёсий манфаатларига қаратилмоқда. Айниқса, илм олиш истагидаги юрт фарзандларининг олий таълимга қамровининг ошгани эътиборга моликдир. Уларга бир вақтнинг ўзида бешта олий ўқув юртига кириш имтиҳонларини топшириш имкониятининг берилиши, таълим кредити борасидаги имтиёзлар, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга доир самарали саъй-ҳаракатлардан нафақат ўғил-қизларнинг ўзи, уларнинг ота- оналари, ватандошларимиз беҳад шод бўлишмоқда.

    Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан 30 июнни “Ёшлар куни” деб эълон қилингани ва Президентимиз ҳар йили ушбу кунда Янги Ўзбекистон ёшлари вакиллари билан учрашиб, улар билан самимий мулоқот қилаётгани барчамиз учун катта воқеликдир. Ана шундай учрашувлардан бирида Юртбошимизнинг биз ёшларга айтган даъваткорона руҳдаги дил сўзлари барчамизни ҳамиша уйғоқ ва ғайратли бўлишга, ўз танлаган йўлимиздан дадил одимларб, муваффақиятларга эришишга руҳлантирмоқда:

    Биз юртимизда қандай имслоҳотларга қўл урмайлик, аввало, сиз каби ёшларга, сизларнинг куч-ғайратингиз, азму шижоатингизга суянамиз. Барчангиз яхши биласиз, бугун ўз олдимизга улкан марралар қўйганмиз. Она Ватанимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга киришдик. Биз оила, мактабгача таълим, мактаб ва олий таълимни ҳамда илмий-маданий даргоҳларни бўлғуси Ренессанснинг энг муҳим бўғинлари деб ҳисоблаймиз. Шу сабабли айни ушбу соҳаларда туб ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз. Ишонаманки, мамлакатимиз тараққиётининг янги пойдеворини яратишда сизлар сингари фидойи ва ватанпарвар ёшларимиз фаол иштирок этиб, муносиб ҳисса қўшадилар.”

    Чиндан ҳам, Президент ишончи биз учун улкан мададдир. Ёшларни ҳар жабҳада муваффақиятга эришишини таъминлаш, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, ташаббусларини қўллаб-қўвватлаш бугунги кундаги энг муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланганидан ҳар қанча қувонсак арзийди.

    Фахр билан айтишим керакки, мен Фарғона давлат университетининг ёш ўқитувчиси, қолаверса, ўз илмий тадқиқот ишини олиб бораётган ёш олима сифатида олий даргоҳим бағрида униб-ўсмоқдаман, жамиятда ўз ўрнимга эга бўлишга интилаяпман. Бугун оқил Юртбошимиз мамлакатимиз истиқболини, аввало, ёшларнинг тимсолида кўраётган экан, шу аснода “Марра­ни баланд олинг, сиз буюк ишларга қодирсиз! Ҳамиша ўз кучингиз, қатъият ва салоҳиятингизга ишонинг! Давлатимиз, халқимиз, Президент сизларни бу йўлда доимо қўллаб-қувватлайди, ҳар қандай ёрдамни аямайди” деган ўтли сўзлар билан бизга қўшқанот бераётганидан миннатдормиз. Юракларимизда эса шу эл, шу юртга муносиб авлод бўлиш истаги жўш уриб туради.

    Гулруҳ ТИЛЛАБОЕВА,

    Фарғона давлат университети Сиртқи таълим бўлими ўқитувчиси

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates