Март ойида ҳудудларнинг иқтисодий кўрсаткичи қанча ўсган?

    Солиқ тушумларининг ошиши иқтисодий фаолликнинг барқарор тараққиётидан далолат беради.

    Ўзбекистон Республикаси бўйлаб ишбилармонлик фаолияти таҳлили ҳар ойда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида таҳлил қилинади.

    Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, республиканинг солиқ тушумлари ҳажми жорий йилнинг 1 мартидан 31 мартигача бўлган даврда ўтган ойнинг шу даврига нисбатан 6 фоиз ўсди. Шу билан бирга, солиқ тушумларининг сезиларли даражада ўсиши Сирдарё (52,3 фоиз), Сурхондарё (33 фоиз), Қашқадарё (23,6 фоиз), Наманган (23,5 фоиз), Жиззах (17,4 фоиз), Тошкент (14 фоиз) вилояти, Тошкент шаҳри (10,8 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикасида (21,3 фоиз) кузатилди.

    Солиқ тушумларининг ўсиши иқтисодий фаолликнинг барқарор тараққиётидан далолат беради.

    Таҳлил қилинган даврда божхона тўловларидан тушумлар 7,6 фоиз ўсди. Тушумлар ҳажмининг энг катта ўсиши Хоразм (2 баравар), Сирдарё (49,9 фоиз), Aндижон (49,7 фоиз), Сурхондарё (39,8 фоиз), Навоий (30,9 фоиз), Бухоро (20,9 фоиз) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (21,7 фоиз) қайд этилди.

    Божхона тўловларининг ўсиши ишлаб чиқариш қувватининг босқичма-босқич ўсиб бориши ва ички бозорда талабнинг ривожланиши ҳисобига мамлакатда ташқи савдо операциялари ва ишлаб чиқариш жараёни кенгайганини кўрсатади.

    Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, товарларни экспорт қилиш ҳажми 41,2 фоиз ўсган. Маҳсулотлар экспорти ҳажмининг ўсиши Бухоро (90,9 фоиз), Қашқадарё (89,1 фоиз), Фарғона (64,6 фоиз), Самарқанд (55,1 фоиз), Сурхондарё (45,7 фоиз), Aндижон (42,5 фоиз), Тошкент (29 фоиз), Сирдарё (26,9 фоиз), Хоразм (21,8 фоиз) вилоятлари, Тошкент шаҳри (54,3 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикасида (39,4 фоиз) кузатилди.

    Ўзбекистон экспорт ставкасининг ўсиши экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ошишини асослайди. Бу анъанавий ўзбек товарларига ташқи талабни рағбатлантиради.

    Ўтган ой давомида тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми 22,1 фоиз ўсган. Берилган кредитлар ҳажмининг энг катта ўсиши Сурхондарё (2,1 баробар), Бухоро (2 баробар), Самарқанд (2 баробар), Aндижон (95,3 фоиз), Хоразм (51 фоиз), Жиззах (36,8 фоиз), Наманган (34 фоиз) вилоятлари ва Тошкент (23,4 фоиз) шаҳрида кузатилмоқда.

    Ўзбекистонда кредит бериш ҳажмининг ўсиши республика ва ҳудудларда бизнес тузилмалари фаоллигининг ошганини изоҳлайди.

    Ушбу даврда 8794 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди, уларнинг энг кўп сони Самарқанд (835), Тошкент (802), Қашқадарё (746) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (1482) рўйхатдан ўтказилди.

    Таҳлил қилинаётган даврда Республика товар-хомашё биржасидаги битимлар ҳажми 10,5 фоиз ошди.

    Биржа фаоллигининг сезиларли ўсиши Хоразм (80,6 фоиз), Жиззах (39,6 фоиз), Фарғона (33,5 фоиз), Aндижон (31,8 фоиз) ва Наманган (26,6 фоиз) вилоятларида кузатилмоқда.

    Ушбу ҳудудларда битимлар ҳажмининг ўсиши бензин, чигит, пахта толаси, шакар, рангли металлар, дизел ёнилғиси, цемент, қурилиш ва уй-рўзғор буюмлари, қора металлар, полиетилен, полипропилен, ўсимлик мойи ва минерал ўғитлар сотиш ҳажмининг ўсиши билан таъминланди.

    2021 йилда босқичма-босқич иқтисодий тикланишни ҳар ой Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказиладиган Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини баҳолаш бўйича корхоналар ўртасида ўтказилган сўров натижалари ҳам тасдиқлайди.

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates