Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 20 кг кучли таъсир қилувчи моддаларнинг тарқалиши олди олинди.
Мазкур моддалар муқаддам судланган 30 ёшли Д. ва 26 ёшли Ф. исмли шахслар томонидан Бўстонлиқ туманида сотилаётган вақтида фош қилинган.
Далилий ашё сифатида олинган кучли таъсир қилувчи дориларнинг нархи 8 млрд сўмга баҳоланиб, пойтахт ИИББ маълумотига кўра, 100 минг инсонни заҳарлаши мумкин бўлган.
Айни пайтда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 251-моддаси ва 246-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.