Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт муаммоларини ўрганиш маркази ташаббуси билан Тошкент давлат транспорт университети, Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан ҳамкорликда автотранспорт воситаларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқот тадбири ўтказилмоқда.
Тадбирдан кўзланган мақсад шаҳар кўчаларида ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларидан чиқаётган зарарли газлар миқдори ва таркибини ўрганиш ва келгусида автотранспорт воситаларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
Келгусида ушбу тадбир қамровини кенгайтириш ва автотранспорт воситаларидан атмосферага чиқувчи чиқинди газлар миқдорининг доимий назоратини олиб бориш кўзда тутилган.











