“Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонунга янги нормалар киритилмоқда

    Қонунчилик палатасида “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда.

    Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов ўзининг расмий телеграм саҳифасида маълум қилди.

    Қонун лойиҳасига кўра, масъулияти чекланган жамиятларнинг ҳужжатларида фаолият кўрсатиш муддати белгиланган бўлса, ушбу муддат тугашидан камида 6 ой олдин кредиторлар билан ҳисоб китобларни амалга ошириш лозимлиги белгиланмоқда.

    Шунингдек, Қонуннинг 4-моддаси янги таҳрирда баён этилмоқда. Унга кўра, жамиятнинг жавобгарлиги тўлиқ ва аниқ ёритилмоқда.

    Хусусан:

    жамият иштирокчилари жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўлишлари;

    жамият ўз иштирокчиларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермаслиги;

    давлат ва унинг органлари жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмаслиги, худди шунингдек, жамият ҳам давлат ва унинг органлари мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмасликлари назарда тутилмоқда.

    Яна бир ўзгартириш. Жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ ёритиб берилмоқда. Ундан ташқари, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларини ташкил этиш тартиби белгиланиб алоҳида модда сифатида ёритилмоқда.

    Жамият иштирокчиларига ҳам янги мажбурият юклатилмоқда, эндиликда улар ўзига оид маълумотлар ўзининг жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами, электрон почта манзили) ўзгарганлиги ҳақида жамиятни хабардор қилишлари керак бўлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates