Майорка оролида иккита йўловчи самолёти тўқнашиб кетди

    Испанияда Майорка оролидаги Пальма шаҳри аэропортида иккита йўловчи самолёти тўқнашиб кетди.

    Самолёт Барселонадан Балеар оролларига етиб келган ва учиш-қўниш йўлагида Франкфуртга учишга ҳозирланаётган самолётга бориб урилган. Оқибатда биринчи самолёт қанотининг бир қисми синиб тушди, иккинчи ҳаво кемаси ҳам зарар кўрди.

    Crónica Balear нашрининг ёзишича, иккала самолётнинг тезлиги юқори бўлмаган ва шу сабабли йўловчилар жабрланмаган.

    Ҳодиса туфайли Барселона ва Франкфуртга парвозлар бекор қилинди. Ҳозирда мутахассислар ҳодиса сабабларини ўрганишга киришган, деб хабар беради mir24.tv.