Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “K.L.” МЧЖнинг собиқ раҳбари ва бошқалар 137 нафар фуқаронинг истеъмол кредити учун тўланган 337 млн сўмни кредит қарздорликларини сўндиришга йўналтирмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.