МЧЖдан фермер хўжалигига 340 миллион сўм ундирилди

    Қарздор “Омад Стар” маъсулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган 3 дона енгил автомашина аниқланиб, ушбу автомашиналарга таъқиқ қўйилган.

    Иштихон туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 12 октябрдаги суд ҳужжатига асосан қарздор “Омад Стар” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Тараққиёт оқ олтини” фермер хўжалиги фойдасига 340 миллион сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлимига келиб тушган.

    Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари томонларга юборилган.

    Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Бюронинг “МИБ-Портал” электрон тизими орқали қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди идораларга сўровномалар юборилган. Маълумотларга кўра, қарздор “Омад Стар” маъсулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган 3 дона енгил автомашина аниқланиб, ушбу автомашиналарга таъқиқ қўйилган.

    Шунингдек, қарздорнинг банк ҳисоб-рақамларининг чиқим қисмига банд солиниб, инкасса топшириқномаси берилган.

    Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Омад Стар” маъсулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Тараққиёт оқ олтини” фермер хўжалиги фойдасига 340 миллиолн сўм қарздорлик ундириб берилди.

    Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлими

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates