МДҲ Ижроия қўмитасининг Москва бўлимида Ўзбекистонда бўлиб ўтаган парламент сайловига бағишланган брифинг ташкил этилди

    МДҲ Ижроия қўмитасининг Москва бўлимида мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон парламенти сайловига бағишланган брифинг ўтказилди.

    Тадбирда МДҲ мамлакатлари дипломатик корпуси раҳбарлари ва вакиллари, эксперт ва таҳлилчилар, Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов йиғилганларни 2024 йил 26 июлда бошланган сайловолди ташвиқотининг бориши ҳақида маълумот берди. Сайлов жараёнида 30 минг нафарга яқин номзод ва уларнинг 90 мингга яқин ишончли вакили, сайлов комиссияларининг 120 мингдан ортиқ аъзоси, 70 минг нафардан ортиқ маҳаллий ва халқаро кузатувчилар фаол иштирок этиши кутилаётгани қайд этилди.

    Тадбирда МДҲ Бош котиби, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича МДҲ кузатувчилари миссияси раҳбари Сергей Лебедев маъруза қилди. Унинг таъкидлашича, муддатидан олдин овоз бериш 16 октябрдан бошланади. МДҲ кузатувчилари муддатидан олдин овоз бериш жараёнини кузатиш учун сайлов участкаларига боришни режалаштиряпти.

    – Ҳамдўстликка аъзо бошқа мамлакатларда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам сайлов тизими ва сайлов қонунчилиги кейинги йилларда такомиллашиб боряпти, – деди у. – МДҲ давлатларида, жумладан, Ўзбекистонда сайлов жараёнини ташкил этишни тартибга солувчи кодекс ва қонунлар умумэътироф этилган демократик меъёрларга яқингина эмас, балки кўп жиҳатдан улардан ошиб кетади.

    МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари парламент сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этишга катта иштиёқ билан тайёргарлик кўраётгани таъкидланди. Бош котиб, шунингдек, мамлакатимиз сайлов тизимидаги янгиликлар билан яна бир бор танишиш имконияти учун миннатдорлик билдирди.

    Якунда тадбир иштирокчиларига Тараққиёт стратегияси маркази томонидан тайёрланган “Ўзбекистон: сиёсий ислоҳотлар ва сайлов – 2024” маълумотномалар тақдим этилди, шунингдек, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси томонидан тақдим этилган видеофильмлар намойиш этилди, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates