баннер
23 апр 2025
10:53

    Сенатда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

    2024 йил 25 октябрда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси делегациясини қабул қилди.

    Мулоқот давомида Ўзбекистон Олий Мажлисининг МДҲ давлатлари парламентлари билан ўзаро ҳамкорлиги ва истиқболдаги режаларига эътибор қаратилди.

    Томонлар давлатлар ўртасидаги яқин қўшничилик муносабатлари мустаҳкамлангани, барча соҳалардаги алоқалар янги босқичга кўтарилганини, бу эса мамлакат халқлари фаровонлиги учун жуда муҳим эканлигини таъкидлади.

    Айниқса, ушбу жараёнларда парламентларнинг роли ошиб бораётгани ҳамда Ўзбекистоннинг Ассамблея фаолиятидаги ташаббускор позицияси алоҳида эътироф этилди.

    Учрашув давомида келгусида ҳам Ўзбекистоннинг МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ҳамда унга аъзо давлатлар билан ҳамкорлигини янада кенгайтиришга ва янги лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech