Ўзбекистон Wildberries билан ҳамкорликни йўлга қўяди

    Бизнес 21 октябр 2024 468

    Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва МДҲдаги энг йирик онлайн платформалардан бири – Wildberries ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

    Ҳужжатда Wildberries платформаси орқали маҳаллий тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини юксалтириш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар учун семинар ва тренинглар ўтказиш, электрон савдони ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш каби ҳамкорлик йўналишлари белгиланди.

    Тадбирда таъкидланганидек, меморандумнинг имзоланиши томонларнинг Ўзбекистонда онлайн-бизнес учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларнинг ўз маҳсулотларини халқаро бозорларга онлайн тарғиб қилиш имкониятларини кенгайтиришга собитлигини билдиради, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Wildberries&Russ (RVB MChJ) бозорнинг икки етакчиси — Wildberries IT-компанияси ва Russ ташқи реклама операторининг бирлашиши натижасида замонавий рақамли савдо платформасини биргаликда яратиш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш воситаларини тақдим этиш мақсадида ташкил этилган. Айни пайтда компания Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда, шунингдек, Хитойда фаолият юритади – ушбу мамлакатдан товарлар импорт қилинади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates