«МДҲ мамлакатлари 2-Ислом Банкчилиги ва Молияси  Форуми» ўз ишини бошлади

    Халқаро ҳамкорлик 21 октябр 2021 474

    Бугун «МДҲ мамлакатлари 2-Ислом Банкчилиги ва Молияси  Форуми» ўз ишини бошлади.

    Унда 20 дан ортиқ давлатлардан келган мутахассислар иштирок этмоқдалар. Халқаро Форум «АлҲуда» Ислом Банкчилиги ва Иқтисодиёти Маркази, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ташаббуси билан, Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ва қатор ташкилотлар кўмагида ўтказилмоқда.

    Форумдан кўзланган асосий мақсад, МДҲ мамлакатларидаги иқтисодий бозорни ўрганиш, минтақадаги ислом банкчилиги ва молия соҳасидаги тенденциялар, имкониятлар ва соҳадаги учраётган қийинчиликларни таҳлил этишдан иборатдир.

    Эслатиб ўтамиз, форум доирасида 22-23 октябрь кунлари Ўзбекистон банклари Ассоциацияси биносида «Ислом Банкчилиги, Такафул ва Ислом микромолияси» мавзуларига бағишланган икки кунлик махсус интенсив семинар тренинг ташкил этилмоқда.

    Маълумот учун, «АлҲуда» Ислом Банкчилиги ва Иқтисодиёти Маркази 15 йилдан бери Ислом банкчилиги ва молиясини тарғиб этиб келмоқда. Хорижий ташкилотнинг асосий мақсади фоизсиз банк хизматларини кўрсатишдир. Ҳозирда дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатларнинг етакчилар сафида айнан ушбу марказда таълим олган битирувчилар иш олиб бормоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates