“Менинг йўлим” лойиҳаси учун 320 миллард сўм ажратиш режалаштирилган

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш тизимини такомиллаштиришга қаратилган янги механизм ишга туширилгани тўғрисида ахборот берилди.

    Эндиликда фуқаролар “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали вазирлик томонидан ишлаб чиқилган расмий “Openbudgetuz” махсус ботини активлаштириш орқали рўйхатдан исталган ҳудудни (вилоят/шаҳар) ва туман ёки шаҳар танлаш орқали барча лойиҳалар рўйхати билан танишиш ва шу билан бирга исталган лойиҳаларга овоз бериш имкониятига эга бўлишади.

    2023 йилги туман ва шаҳар бюджетларида ташаббусли бюджет учун жами 2 трлн сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган бўлиб, шундан 1 трлн сўми 1-мавсумда ажратилади.

    2023 йил 9 февраль ҳолатига Фуқаролар ташаббуси жамғармаларида 899 млрд сўм маблағ шаклланган.

    Умуман олганда жамоатчилик томонидан билдирилган таклифларни молиялаштириш учун 2023 йилда бюджетдан жами 8 трлн сўм маблағлар йўналтирилиши мўлжалланган. Шундан:

    — “Ташаббусли бюджет” жараёнлари учун 2 трлн сўм;

    — “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида 320 млрд сўм;

    — “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жамоатчилик фикри асосида шакллантириш учун 4 трлн сўм ажратиш режалаштирилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates