"Метан" заправкада ортиқча тўлаган пулингизни талаб қилишга ҳаққингиз бор — Энергетика вазирлиги

    Айрим "метан" заправкаларда аҳолидан бир кубометр сиқилган газ учун 3800 сўмдан пул олингани ҳақида маълумотлар тарқатилди.

    Ушбу ҳолат Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан зудлик билан ўрганилди.

    Маълум бўлишича, бу ҳолат Фарғона шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида кузатилганлиги аниқланган.

    «Ўзенергоинспекция»нинг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ушбу АГТКШ масъулларига тушунтириш ишлари ўтказилди ва «метан» газнинг 3 350 сўмдан сотилиши таъминланди.

    Шунингдек, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида иккита АГТКШда шундай ҳолат кузатилган бўлиб, улар ҳам «Ўзенергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармалари томонидан бартараф этилган.

    Энергетика вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги 173-сонли қарори билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланганини эслатиб ўтди.

    АГТКШ масъулларидан ушбу қарор талабларига қатъий риоя қилган ҳолда фаолият юритишларини, акс ҳолда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ноқонуний фаолиятга нисбатан тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates