Метрода чақалоқ дунёга келди

    Ҳозирда она ва чақалоқнинг соғлиги яхши, улар шифохонага етказилган.

    Шу йилнинг 6 октябрь куни Ғафур Ғулом метро бекатида поездларни кутиб олиш ва жўнатиш бўйича навбатчи ходима — Махамаджонова Наимага хизмат давомида бекат ўтиш йўлагидаги ички ишлар ходими томонидан йўловчи аёлнинг ҳолати бўйича хабар берилган.

    Бир лаҳзада вазиятни тўғри баҳолаган Наима Махамаджонова хизмат давомида ўзига ўргатилган махсус билимлар ва кўникмаларни ишга солган ҳолда биринчи ёрдам кўрсатиб, воқеа жойида аёлнинг фарзандини соғ-омон дунёга келтиришига яқиндан кўмаклашди ҳамда чақалоқ соғлиги учун керакли ёрдамларни (киндик қисми боғланиб, янги туғулган чақалоқ нафас олиш рефлексини фаоллаштирган) кўрсатган.

    Бу вақт ичида тез ёрдам хизмати ва аёлнинг яқинлари чақирилди. Тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар (тахмиман 10 дақиқа) ходимлар томонидан она ва чақалоқ ҳолатини назорат остида ушлаб, уларнинг хавфсизлигини таъминлади.

    Ҳозирда она ва чақалоқнинг соғлиги яхши, улар шифохонага етказилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates