Бу ҳақда хабар берган эдик.
Тошкент метрополитени хабар беришича, ушбу унутилмас ҳолат муносабати билан онага ва туғилган фарзандига бутун умр бепул метродан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус картани топшириши режалаштирилган.
Бу совға — метро ходимлари фидойилиги ва инсонпарварлиги тимсоли бўлиб, пойтахт метрополитени тарихида алоҳида ўрин тутади.
Шунингдек, хизмат давомида огоҳлик ва жасорат намунасини кўрсатган навбатчи ходима — Наима Махамаджонова ҳамда жараёнда иштирок этган бир қатор метро ходимлари Тошкент метрополитени раҳбарияти томонидан рағбатлантирилиши назарда тутилган.








