Тошкентда фастфуд сабаб 10 ойлик чақалоқнинг чириган ичаги кесиб ташланди

    Ижтимоий ҳаёт 21 май 2025 883

    Чақалоқда бир неча босқичли операция ўтказилади, жарроҳлик амалиётининг биринчи босқичида ичакнинг чириган қисми олиб ташланди ва ичак стомаси чиқариб қўйилди.

    “Миллар” дастурида айтилишича, олис вилоятдан пойтахтга келаётган она тушлик учун ўзига йўлдан лаваш ва қовурилган картошка сотиб олган. Қўлидаги 10 ойлик чақалоқ йиғлагани учун она қўлидаги лаваш ва картошкани оғзида чайнаб, чақалоққа ҳам едирган. Орадан маълум вақт ўтгач гўдакнинг аҳволи оғирлашиб қолган.

    Шифокорнинг таъкидлашича, чақалоқда кўп маротаба қайт қилиш, ичидан қон кетиш, қорни дам бўлиши ва доимий оғриқлар кузатилиб келган. Ичак чириши сабабли эндиликда бир нечта операция бажарилиши керак. Биринчи босқичда ичакнинг чириган қисми олиб ташланган ва ичак стомаси чиқариб қўйилган. Бу стома билан чақалоқ 6 ойча яшаб туради, кейин яна операция қилинади ва ичак тикланади.

    Шифокорларнинг қўшимча қилишича, чақалоқ ушбу стома билан 6 ой давомида яшаб туради ва ушбу муддат ўтгач қайта операция қилиниб, ичагини тиклашга тўғри келади ва кейинги операцияга қадар чақалоқ парҳез ҳолатида бўлиб туради.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates