Миграция агентлиги интернетда тарқалган хабарлар бўйича изоҳ берди

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

    Хабарларда айрим ходимлар пул эвазига Корея Республикасига ишга жўнатиш билан шуғуллангани ва уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани айтилганди.

    Агентликка кўра, Президентнинг 2024 йил 17 октябрдаги ПФ–162-сонли Фармони билан агентлик қайта ташкил этилгандан бери Кореяга E–9 визаси бўйича бирорта танлов ўтказилмаган.

    Фаолиятда қоидабузарлик ҳолатлари аниқлангандан кейин Жанубий Кореяга юбориш жараёнлари билан боғлиқ барча ишчилар, шу жумладан, Сеулдаги ваколатхона ходимлари ҳам тубдан янгиланган.

    Агентлик фуқароларнинг ишончи ҳамда ҳуқуқларини суиистеъмол қилган бундай шахсларнинг ҳаракатларини кескин қоралашини қайд этди. Шу билан бирга, шубҳали ва қоидабузарлик ҳолатларига дуч келган фуқаролар агентликнинг Комплаенс хизматига 71–202–44–11 ёки 1282 рақамлари орқали мурожаат қилиши кераклиги айтилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates