Миллат учун тикилган умр

    Бу дунё дарахтнинг сояси гўё, Мен ундан от миниб ўтаётирман. Кўпни кўрган, донишманд кишилар учун улуғ шоиримиз Абдулла Орифнинг ушбу мисраларидаги ўзгармас ҳақиқатга тан бериш қийинмас. Чиндан ҳам ҳар бир инсон, авлод учун бу дунё — ҳаёт ўта қисқа! Унинг қадр-қимматини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Иложи борича мазмунли ва унумли умр кўриш кишиликнинг энг мангу ва чигал жумбоғидир.

    Қизиғи, масалани шу йўсинда қўйиб, унгақанчадан қанча куч ва билимини сарфлаб келаётганодамзод ўз ақл кўзи қирини бошқачароқ ташлабкўрганини билмаймиз. У ҳам бўлса, ўша ҳазратиинсон тегишли бўлган миллатнинг ҳаёти! Унингҳам боши ва охири, ўлчови ва қадри-қимматиборми? Бўлиши керакми? Миллатнинг умри қачонхотиржам ва узоқ, унумли ва мазмунли кечади? Бунинг учун нима ва нималар қилиш керак, хусусан, бугун неча минг йиллик миллийтараққиётининг ҳал қилувчи босқичи ва бурилишпалласини бошдан кечираётган ўзбек миллати?

    Бир ярим миллион йил олдин илк инсон оёғиетган Туронимизда экин-тикинчилик — ўтроқмаданият 8000 йил бурун бошлангани ҳазилакамгап эмас. Ўлкамиз ҳам 5000-3000 йиллар аввал илкшаҳарчилик пайдо бўлган Яқин Шарқ, Эрон, КичикОсиё, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Америка сингари минтақалар қаторида савлат тўкиб тура олади.

    Шаҳарчиликдан давлатчиликка эса бир қадам. Икки дарё оралиғидаги (Месопотамиа) Ур, Киш, Урук, Лагашдаги сингари Сурхон воҳасидаСополлитепа, Жарқўтон, Фарғона водийсидаДалварзин шаҳар-давлатлари бўлган. Уларнинг ёши3200-4000 йилга тенглиги кўзда тутилса, ўзбекдавлатчилигининг тарихий илдизлари 4000 йилгабориб тақалиши илмий жиҳатдан ўз исботинитопгани аёнлашади.

    Энг сўнгги илмий изланишларга кўра, аждодларимиз 4000 йил аввалги пайтлардаёқбуғдой, арпа, тариқ, чигит экиб, жийда, анжир, бодом, узум, тут етиштирган, ипак қурти боққан. Демак, бизга пахтачилик Ҳинд, пиллачилик Чин ўлкаларидан кириб келган эмас!

    Атиги юз эллик йил аввал илмий муомалагакиритилган «Ипак йўли» тушунчасига ўрганибкетганимиз шароитида милоддан олдинги мингйилликларда Шарқу Ғарбга қараб кетган Жез йўли, Лаъл йўли, Ложувард йўли, Бадахшон йўли, Туз йўли каби халқаро савдо йўлларимиз бўлганиникўпчилик билмайди.

    Тошқин дарёларни бўйсундиришга бел боғлаганбоболаримиз 3000-3500 йиллар илгари салкам ўнчақиримгача ариқлар қазигани, 2500 йил бурун эсаЗарафшон дарёсидан чиқарилган Дарғом ариғинингени 20 метр, узунлиги 100 чақиримгача борганинибилган ҳар қандай киши миллатимиз заковатига танбермасдан иложи қолмайди.

    2000-2750 йиллик ўтмишга эга Самарқанд, Қарши, Шаҳрисабз, Бухоро, Хива, Термиз, Тошкент, Марғилон, Қўқон шаҳарларимиз бугунҳам кўрк тўкиб тургани кўзда тутилса, Миср, Хитой, Ҳинд, Эрон, Юнон, Рим цивилизацияларидан ҳеч бир қолишмайдиганТурон цивилизацияси ҳақида баралла айтишгабарча асосларимиз борлиги аёнлашади-қолади.

    Ушбу ҳақиқатни юрт қайғусида ёниб ўтганАбдурауф Фитрат ҳам зукколарча англаб етган эди:

    «Эй Улуғ Турон, арслонлар ўлкаси!

    Сенга не бўлди? Ҳолинг қалайдир? Нечуккунларга қолдинг?

    Қуллик чуқурлариға недан тушдинг?!

    Ер зининг бук салтанатларини сен қурмадингми? Ҳиндистоннинг, Эроннинг, Оврўпанинг улуғхоқонларини сен юбормадингми? Эй хоқонларўчоғи!».

    Алломанинг ўзбекнинг энг улуғи, кишиликнингенг буюги Амир Темур сағанаси олдида тиз чўкибқилган иложсизлик доди ҳам бежиз эмас:

    «Бағрим ёниқ, юзим қора, кўнглим синиқ, бўйнимбукук.

    Сенинг зиёратингга келдим, султоним!

    Эзилган бошим, қисилган виждоним, куйганқоним, ўртанган жоним учун бу сағанангдан давоизлаб келдим, хоқоним!

    Юз йиллардан бери жафо кўруб, ғам чекибкелган туркнинг қонли кўз ёшларин этакларинггатўкарга келдим. Қоронғиликлар ичра ёғдусиз қолганўзбек кўзлари учун тупроғингдан сурма олғаликелдим».

    Бир аср бурун юракни қонталаштириб чиққан бусўзларни ўқиш бугун ҳам оғир! Негаки жадидбобомиз айтганлари айни чин эди:

    «Туркнинг юрти, улоғи, ўчоғи, Турони ётқўлларға тушди.

    Туркнинг билгиси, онги, ўйлови, зийраклигижаҳолат ўлжасиға кетди...

    Султоним!

    Сенинг Туронингни ўзим талатдим,

    Сенинг турклигингни ўзим эздирдим,

    Сенинг омонатларингга ўзим хиёнат қилдим.

    Мен уч кунлик умримни тинчгина ётибўтказмоқчи бўлмаса эдим, шуларнинг бирортасибўлмас эди.

    Мен қўлимга топширдиғинг қилични ташлаб, чолғуни олмаса эдим, Туроним таланмас эди!..».

    Демак, амирлик ва хонликлар давривоқеликларини ичидан билган Абдурауф Фитратмиллий фожиамизнинг бош сабабини уч кунликдунёни қилич — сиёсат билан эмас, балки қўлга чолғу олиб, яъни эртани ўйламасдан, тинчгина ётиб ўтказиш турмуш тарзи билан боғлаган!

    Ўзбек давлатчилиги тарихини ўрганиб келаётган олим ўлароқ биз ҳам ушбу ташхисни тўла қўллаймиз. Сўзимиз қуруқ бўлмаслиги учун «Бобурнома»да темурийлар инқирозида ушбу сулола сўнгги вакилларининг вақтни маишат ва енгил-елпичиликда ўтказганининг ҳам ўрни бўлганига оид ишоралар борлигини эслатиб ўтган бўларди.

    Шу маънода, миллий давлатчилигимизда ҳал қилувчи аҳамият касб этиб келган масала — арбобларимиздаги миллат ва ватан туйғуси тушунчаси ҳамда унинг сифат даражасига тўхталишга тўғри келади. Тарихчилик фанимизда масала ҳеч қачон айнан шундай йўсинда қўйилмаганига қарамай, ихтиёримиздаги бир қатор омиллар, умуман, жамиятимиз, хусусан, ҳар биримиз учун ўта зарур ушбу мавзу муҳокамасини бошлашимизга изн бера олади деб ўйлаймиз.

    Уларнинг биринчиси, халқ оғзаки ижоди — ҳали ўтроқ турмуш тарзи ва у билан боғлиқ «маданий устунликлар» туғилмаган энг қадим чоғларга тақалади. Эртак ва достонларимиздаги эл-рт қайғуси билан яшаш, ёвга қарши муросасиз курашиш, киндик қони тўкилган тупроқни кўз қорачиғидек асраш ғояси бунинг яққол исботидир. Демак, юртсеварлик бизнинг илигимизда бор.

    Иккинчиси, динимиздаги ватанпарварлик ғояси билан боғлиқдир, албатта. Гарчи энди «Ватанни севмоқ иймондандир» ҳадисини ёлғон, заифга чиқариб, мусулмончиликда миллат йўқ, дея бошқача мақсадларни кўзлаётганлар ҳам топилиб турсада, Яратган элчисининг ўз юрти — Маккага нисбатан кучли муҳаббатига оид эътирофи (Макка, сендан кўра менга севимлироқ ва суюклироқ шаҳар йўқ) бу борадаги тортишувлар беҳудалигини тамғалайди-қўяди.

    Биз Нажмиддин Куброни кубравия тариқатининг асосчиси ва буюк мутасаввуф ўлароқ биламиз ва ардоқлаймиз. Ҳолбуки, у энг аввал ҳам, энг охир ҳам юртсевар эди. Шайх босқинчи Чингизхоннинг «Мен тез орада Хоразмни қатли ом қилмоқчиман, сиз уларни тарк этиб, менга қўшилинг», деган таклифига «Етмиш йиллик умримнинг аччиқ-чучугини хоразмликлар билан бирга тотдим, ватанимга бало бостириб келганда, уни ташлаб қочиш мурувватдан эмас», жавобини бериб, Урганч ҳимоясида элдошлари қатори жон фидо қилганини ҳар бир ўзбек билиши шарт!

    Биз, асосан, бук математик, физик ва астроном ўлароқ танийдиган, «бўлинмас заррача», «унсурий заррача», яъни атом ҳақида илмий қарашларга эга бўлган Маҳмуд Чағминий ҳам худди шу урушда ҳалок бўлган.

    Агар тарихий манбаларимизда дин, илм-фан ва маданият арбобларимиз қўлида қурол билан босқинчиларга қарши тик боргани, юртимиз озодлиги йўлида шаҳид кетганига оид гувоҳликлар етарлилиги инобатга олинса, биронта касб-кор эгаси ватан ҳимояси масаласида четда турмагани аёнлашади.

    Амир Темур бобомизнинг «Биз ватанни тарк этсак, у бегоналар қўлига ўтиб кетмайдими?», «Агар бир бўлсангиз, ҳеч ким сизларга қарши чиқолмайди», деб айтганининг мағзини ўзбекнинг ҳар авлоди онги ва юрагига етказиб боришимиз ҳам фарз, ҳам қарздир.

    Тўғри, 3000 йиллик миллий давлатчилик тарихимизда эл-рт учун юракдан хизмат қилган, керак бўлганда, ватан учун жонидан кечган сиёсий арбобларимиз, жумладан, вазирлар, ҳокимлар, ҳарбийлар, катта-кичик мансабдорлар кўп бўлган. Моҳият эътибори билан айтганда, айнан улар ҳамда дин пешволари, қалам аҳли биз оддий кишилар ўлароқ таърифлайдиган халққа ўрнак, уни олға бошлашга қодир бўлган. Бироқ сўнгги мустамлака давримиз, айниқса, унинг совет босқичи томонидан сиёсий-ҳарбий арбобларимиз — қўрбошиларимиз, ойдинларимиз — жадидларимиз, диний етакчиларимизга қарши қирғинлар, ўзлигимизни йўқотиш мақсадида узоқ йиллик ва тизимли уринишлар миллатимиз силласини шунчалар қуритиб ташладики, унинг асорати бугун ҳам сезилаётганини тан олишимиз даркор.

    Акс ҳолда, шу йилнинг 18 январида бўлиб ўтган катта йиғилишда Президентимиз эл-рт тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар биримизни чуқур ўйлаш ва тегишли хулосалар чиқаришга чорлайдиган мана бу ҳақиқатни қаттиқ куйинчаклик билан баралла айтмаган бўларди деб ишонамиз: «Халқимиз бизга жуда катта ишонч билдирди, ўттиз етти миллионлик юрт тақдирига жавобгарлик, виждонимизнинг олдидаги масъулиятни ҳис қилиб, ҳар куни изланишда яшашимиз керак. Агар бу дунёдан енгил-елпи ўтиб кетсак, эртага фарзандларимиз, невараларимиз бизни кечирмайдилар. Бунинг учун ғурур керак, ифтихор керак, ватанпарварлик керак, ватанни севиш керак! Эгаллаб турган лавозимга муносиб бўлиш учун эса битта мезон бор: аттестати беш бўлиши мумкин, дипломи олтин бўлиши мумкин, лекин юраги соф, миллатпарвар, садоқатли бўлмас экан, уларнинг барини ювиб ташлайди. Ватанпарвар бўлса, ҳаммаси ўзгаради! Юрак мен ўзбекман, миллатсеварман, деб урса эди!..».

    Янги Ўзбекистон бизни кўп нарсага ўргатди, кўп нарсага кўзимизни очди...

    Энг аввало, фуқаролари эркин бўлмаган давлатчиликдан ҳеч бир самара унмаслиги аёнлашди. Ўтган қисқа вақт ичида барча йўналишларда эришилган катта-кичик, айрим ҳолларда кеча хаёлимизга ҳам келмаган ютуқ ва марраларимиз бошида айнан шу омил борлигини ҳеч ким инкор этолмайди. Янги Ўзбекистон шахс ва миллат эркинлиги нималарга қодирлигининг ўзига хос кўрсаткичи ўлароқ намоён бўлмоқда, десак ошириб юбормаган бўламиз.

    Миллий иқтисодиёт нима қандай ишлаши кераклигини ҳам энди-энди кўряпмиз ва англаяпмиз. Яъни у одамлар манфаатини кўзласагина, баракали бўлиши аёнлашди. Ҳолбуки, ўзгаришлар ва янгиланишлар бошланган 2016 йил сўнгида иқтисодий ва унга чамбарчас боғлиқ ижтимоий аҳволимиз ўта оғир бўлганини бугун барча ҳам эслай олмаса керак.

    Шу маънода, мустақил бўлиб ҳам «аграр мамлакат»ликдан бошимиз чиқмаганини ёдга солган бўлардик. Аммо 2023 йили пахтачиликдаги ҳосилдорлик ҳар гектардан 36,6 центнерга етказилгани мазкур мақомнинг умри тугаб бораётганидан далолат, албатта. Бизнинг мазкур ишончимизни эса ўз пайтида ҳосилдорлиги юқори саналган Америка чигити Туркистонга олиб келиб экилган 1870 йилдан санаганда, 2017 йилга келиб, яъни салкам 150 йилда 24 центнердан ошмагани ҳолда сўнгги олти йилда эришилган 12,6 центнерлик ўсиш оқлаб беради.

    Бу йил 2016 йилдагидан 2,6 миллион тонна кўп — 9 миллион тонна бошоқли дон етиштирилгани, боғдорчилик, полизчилик, сабзавотчилик, айниқса, энг «бош оғриғи» саналиб келинган пиллачилик соҳаларида юз бераётган кескин сифат ўзгаришлари, 2023 йили 4 миллиард долларлик тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари экспорт қилингани кўзда тутилса, юқорида урғуланган барака омилининг аҳамияти янада яққолашади деб ўйлаймиз.

    Ҳар ойда у ёки бу вилоятимизда йирик ва илғор иқтисодий лойиҳалар ишга тушишига ўрганиб қолдик. Автоулов билан боғлиқ муҳокамалардан «шартнома» омили йўқолиб, электромобиль бўйича тортишувларга шўнғиб кетдик. Сунъий заковат, рақамлаштириш, ахборот ва нанотехнологиялар, коинотчилик сингари кечагина камида эриш туюлган соҳаларда қўлга киритилаётган натижалар, ишлаб чиқарилаётган умумий электр қувватининг 25-30 фоизи қуёш, шамол ва сув энергетикасига тўғри келиши, 2030 йилга қадар ушбу улуш 40 фоизга етиши ҳеч кимни ажаблантирмай қўйди. Бир сўз билан айтганда, бугунги Ўзбекистон юксак технологиялар, «яшил» иқтисодиёт юрти ўлароқ дунёга танилиб бормоқда.

    Шу кунларда нечта олий ўқув юрти борлиги уларнинг қанчаси хусусий ё чет элники эканини биров билади, биров эса йўқ. Ҳолбуки, атиги саккиз йил бурун бутун ёз «тест» машмашалари билан ўтиб, куз бошланар-бошланмас «пахта мавсуми»га уланиб кетар эди. «Ўқишга кириш» азобу адолатсизликлари, юз йил ҳақиқатан миллатимиз қонини сўрган «мажбурий меҳнат» — аслида, пахта қуллиги ҳам қўрқинчли тушга айланиб бўлди.

    Эндичи? Энди кечагина ақлга сиғмаган «аввал тест, сўнг танлов» тамойили устувор! Ҳолбуки, ўн йил бурун ўқишга кирувчилар ҳозиргидек ўз баҳоларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини ўзлари танлаши ҳақида сўз очиб қолса борми, камида калакага қолиши турган гап эди!

    Худди шунингдек, кечаги турмушимизда ташаббусли бюджет тушунчасининг ўзи бормиди? Кимдир ташаббусли бюджетни қўя турайлик, ижтимоий-иқтисодий маконимизнинг энг бирламчи бўғини — туман бюджетида маблағ бормиди ўзи, деса, ҳақ гапни айтган бўлади. Кўп йиллик депутатлик фаолиятимизда йиғилиб қолган эсдаликларимиздан бири — давлат бюджети кўрсаткичларини қўмитамизда кўриб чиққанимиз йўқку, дея ҳақли эътирозини ўртага ташлагани учун бутун бир бошли партия ва Олий Мажлис қўмитаси раиси тез орада барча лавозимларидан бўшатилганини кўзда тутсак, бугун бюджет маблағларини жойларда тақсимлаш жараёнида юртдошларимиз шахсан қатнашаётганининг қиммати ҳамда давлат ва жамиятимиз, айниқса, унинг энг қуйи бўғинида юз бераётган кескин сифат ўзгаришлари аҳамияти янада яққолашади, албатта. Агар шу йўсинда одамларимиз ўз муаммоларини ўзлари ва биргалашиб, тортишиб ҳал қилиш, ўз ва бир-бировлари ҳаракатларини назорат қилиш маданиятини ҳам ўзлаштираётганидан келиб чиқилса, гап, аслида, ташаббусли авлод тарбияланаётгани ҳақида кетаётгани аёнлашади.

    Гарчи ҳозир улар ҳам оддийлик касб этиб улгурган бўлсада, халқимиз, айниқса, қишлоқлардаги қондошларимиз туриш-турмуши учун ўта амалий қимматга эга яна бир неча мавзуни тилга олмасликнинг иложи йўқ. Пойтахтдан тортиб, чекка қишлоқ кўчаларигача асфальт «кириб боргани»ни ҳар қанча урғуласак арзийди. Ярим асрдан бери хароб бўлиб келган ёки тупроқ босибётган йўлларимиз чирой очаётгани маҳаллаларимиздаги кайфият ва турмуш тарзини қанчалар кўтариб борганига шахсан гувоҳмиз.

    Аҳолимизни ичимлик сув билан таъминлаш даражаси бу йил 80 фоиздан ошиши кимларгадир эриш туюлиши мумкиндир, бироқ мустақил бўлиб ҳам, масалан, Тўпаланг сув омборида йиғилган табиий неъматни чорак аср ичида ўз фуқароларига етказиб беролмаган давлат учун бу тарихий ютуқ, албатта.

    Икки ойдан сўнг барчамиз учун муҳим синов — вакиллик идораларига сайлов бўлиб ўтади. Уларнинг олдингиларидан жуда катта фарқи бор. У ҳам бўлса, Қонунчилик палатасига сайловлар аралаш — можаритар ва пропорционал тизимда ўтказилади. Тарихимизда илк бор қўлланаётган ушбу янгиликнинг фуқароларимиз сиёсий онги ва маданиятини юксалтириш, партияларимизни жонлантириш, жамиятимизда ғоялар хилма-хиллигини таъминлашдаги аҳамиятини ҳеч нарса билан солиштириб бўлмайди.

    Сўнгги йилларда бир шахснинг ҳам ижро, ҳам вакиллик тизими бошлиғи бўлмаслиги ҳақида гапирмаган одамнинг ўзи қолмади. Ҳолбуки, ҳоким бир вақтнинг ўзида маҳаллий кенгаш раиси бўлмаслиги фикри илк бор миллий етакчимиз томонидан 2016 йил ноябрь ойида тошкентлик сайловчилар билан учрашувда билдирилганини жуда яхши эслаймиз. Мазкур қоиданинг Конституция даражасида муҳрланиб қўйилиши ва 2025 йилдан амалга татбиқ этилиши, айниқса, давлат бошқарувининг энг қуйи ва ҳал қилувчи бўғини — туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ўз самарасини бериши борасида иккиланмаймиз.

    «Париж — 2024» Олимпиадасида эришилган тарихий маррамиз, айниқса, Осиё қитъасида тўртинчи, туркий ва ислом мамлакатлари ҳамда МДҲ бўйича биринчи ўринни эгаллаганимиз барчамизни қувонтирди. Агар яна бир муҳим омил — Ҳиндистон, Испания, Бразилия, Туркия, Индонезия каби ялпи ички маҳсулоти триллион доллардан ортиқ келадиган йирик иқтисодиётларни ҳам ортда қолдирганимиз кўзда тутилса, давлатимиз раҳбарининг «Чин дилдан интилиб, астойдил ҳаракат қилсак, қўлимиздан келар эканку!» деган сўзларининг мағзи янада ойдинлашади деб ишонамиз.

    Мустақиллигимизнинг 33 йиллигини қаршилар эканмиз, 3000 йиллик улкан тажрибаси бор давлатимиз оёққа туриб, азалий мақомини тиклаш йўлида оқилона ва дадил қадамлар ташлаб бормоқда дея оламиз. Ўтган саккиз йил қўлимиздан кўп ишлар келишини исботлаб қўйгани ҳолда бундан буёғи барчамиз бир мушт бўлиб, ҳар қандай қийинчиликларга қарамай, олға интилишимизга боғлиқ бўлиб бораётганини ҳам тан олмоқ даркор.

    Бу йўлда бизга қандай омил, қандай куч мададкор ва ўрнак бўлиши эса Президентимизнинг мана бу юрак сўзларида ўз аксини топган: «Барча-барча интилишларимиз замирида фидойилик ва ватанпарварлик бўлиши керак. Энг катта нарса — онг ўзгариши керак. Худо менга соғлиқ ва умр берса, шундай кунлар келадики, бизда камбағал ва ишсизлик бўлмайди. Бунинг учун мен тизим яратдим, қонун яратдим, дунёни очиб бердим. Халқим яхши яшасин, ниятлари амалга ошсин, болалари фаровон ҳаёт кечирсин, бахтли бўлсин, набиралари соғлом туғилсин, тиббиёти, мактаби ишласин, йўллари равон бўлсин, деб ишга келдим мен. Буларнинг барига мен етти йиллик умримни тикдим! Агар биз ўйламасак, ўзбек халқини ким ўйлайди?!».

    Азамат ЗИЁ,

    ФА Тарих институти директори, академик


    (Мақола «Янги Ўзбекистон» газетасининг 01.09.2024 й, 177-сонида чоп этилган)

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates