Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг бугунги кунини муваффақиятли бошлади.
Пара енгил атлетикачимиз Сафия Бурхонова Ф12 классида ядро улоқтириш баҳсларида 14.12 метр натижа қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Шунинг билан, делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 8 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронзани ташкил қилмоқда.
Маълумот учун, Сафия Бурханова бундан аввал "Рио-2016" Паралимпия ўйинларида кумуш ва "Токио-2020" Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган.