Асила Мирзаёрова "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони билан мукофотланди

    Спорт 12 сентябр 2024 149

    Асила Мирзаёрова ёзги Паралимпия ўйинларида Т11 класс узунликка сакраш дастурида 5.24 метр натижа билан 28 йиллик рекордни янгилаб, Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясига илк олтин медални тақдим қилганди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХVII ёзги Паралимпия ўйинларида 28 йиллик Паралимпиада рекордини янгилаган Асила Мирзаёрова «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан мукофотланди.

    Маълумот учун, ушбу йўналишда аввалги Паралимпия ўйинлари рекорди 1996 йил Атлантада ўтказилган ўйинларда ўрнатилган. 28 йил аввалги рекорд испаниялик Ортиз Очисткага тегишли эди – 5,07 м.

    Асила Мирзаёрова 1999 йил 3 июлда туғилган. 2017 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда Т11 классида иштирок этади. Икки карра Жаҳон чемпиони, Ҳангчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида олтин ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида олтин медаль олиб, Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясига эга чиққан. "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони соҳиби ҳисобланади.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates