Садир Жапаров қирғизистонлик боксчига секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббийга автомобиль совға қилди

    Спорт 11 сентябр 2024 677

    Қирғизистон президенти қирғиз боксчиси Мунарбек Сейитбек улуга секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасановга "Трекер" совға қилди.

    Бу ҳақда қирғиз президенти матбуот хизмати хабар берди.

    Парижда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғли ярим финалга чиққанида унга секундантлик қилган Ўзбекистон делегациясидан борган мураббий Акмал Ҳасановга 11 сентябрь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров Chevrolet Tracker автомобилини совға қилди.

    — Марказий Осиё халқлари бир-бирини қўллаб-қувватлаб, ҳамжиҳатлик ва дўстона муносабатларни намоён этишини бутун дунё кўрди. Спорт тинчлик элчиси, деб аталади. Сиз ўз намунангиз билан ўзаро тотувликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшдингиз. Бирлигимиз янада мустаҳкамланишини тилайман, — деди Садир Жапаров.

    Эслатиб ўтамиз, Акмал Ҳасанов аввалроқ "Чингиз Айтматов номидаги Иссиқкўл форуми" халқаро жамоат бирлашмаси томонидан "Чингиз Айтматов" медали билан тақдирланганди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates