Миллий ўқув дастури лойиҳаси тақдим этилди

    Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида она тили ва адабиёт фанларининг Миллий ўқув дастури лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди

    Мамлакатимиз раҳбари Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган дастурий нутқида таълим соҳасидаги қатор камчилик ва муаммоларга эътибор қаратган эди. Бу муаммолардан бири ўқув дастурлари эканлигини таъкидлаб, унга барҳам бериш учун хорижий экспертлар ва тажрибали ўқитувчиларни кенг жалб қилган ҳолда, умумий таълимнинг Миллий ўқув дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва жорий ўқув йили давомида уни илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларида синовдан ўтказиш таклифини билдирган эди.

    Бугун Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан она тили ва адабиёт фанларининг Миллий ўқув дастури лойиҳаси тақдимоти ташкил этилди. 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган байрам дастури билан бошланган мазкур тақдимотда Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим маркази мутасаддилари, тилшунос олим ва педагоглар иштирок этишди.

    Лойиҳа тақдимотида асосий эътибор амалдаги дастур грамматикани тушунтириш ва ёдлатишга асосланганлиги, янги дастурга кўра эса ўқувчи матнни ўқиш орқали нафақат грамматика, балки уни амалда қўллай олишига қаратилганлигига урғу берилди. Энди ўқувчилар грамматик билимларни назарий қоидаларни ёдлаб эмас, балки матн ва матн асосида берилган машқларни бажариш орқали эгаллаши белгиланган. Она тилини ўқитиш бўйича таклиф этилаётган дастурга кўра, ўқувчи 4 лингвистик кўникма – эшитиб ёки ўқиб тушуниш, оғзаки ва ёзма нутқ малакага эга бўлиш керак.

    – Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 1–курс талабаларнинг 99%и “Ўтган кунлар” асари бўйича ўтказилган сўровномада Кумушни ижобий, Зайнабни салбий ролда тасвирлади, – дейди адабиётшунос Зулхумор Мирзаева. – Шунингдек, университетда асарлар устида баҳс кетганда талабаларнинг деярли ҳаммаси Aбдулла Қаҳҳорнинг “Бемор” ҳикояси ҳақида бир хил мулоҳазани такрорлаган: “Ёзувчи бу асари билан ўша пайтдаги жамиятни бемор демоқчи бўлган”. Энди стореотип таълимдан воз кечилади. Бу эса ўқувчида асарга, ундаги образлар, муаммоларга нисбатан ўз муносабатини шакллантиришга, таҳлил қилиш, фикрлаш ва сабоқ чиқаришга хизмат қилади.

    Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети тадқиқотчиси Комил Жалилов эса амалдаги адабиёт дарсликларидаги “Aсар ҳақида” бўлимида ўқилган асар таҳлил қилиниб, таъбир жоиз бўлса, ўқувчининг мустақил фикрига ўрин қолдирмай “чайнаб” беришини таныид ыилди. Таклиф этилаётган адабиётни ўқитиш дастурига кўра, дарсликлардан бадиий асар таҳлилига бағишланган мазкур бщлим олиб ташланади.

    Анжуман якунида Миллий ўқув дастури асосида она тили ва адабиёт дарсликларига киритилган ўзгаришлар йиллар давомида шаклланган савод ва мустақил фикрлаш билан боғлиқ муаммога ечим сифатида эътироф этилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates