Тошкент мактабларида “Smart School” дастури жорий этилади

    Тошкент шаҳрида таълим сифати ва ўқувчилар давомати устидан назоратни кучайтириш мақсадида янги тизим «Smart School» электрон дастури жорий этилади.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг «Тошкент шаҳрида умумтаълим мактабларида таълим сифатига янада эътибор қаратиш ва ўқувчиларнинг дарсларга қатнашини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланди.

    «Smart School» дастури орқали:

    • ўқувчиларнинг дарсга қатнашиши ва давомати электрон равишда қайд этилади;
    • сунъий интеллект ёрдамида болаларнинг руҳий ҳолати таҳлил қилинади;
    • ўқувчиларнинг фанларга қизиқиши, ўқитувчиларнинг педагогик салоҳияти баҳоланади.

    Дастлабки босқичда тизим Олмазор туманидаги 31 та мактабнинг 250 та синфида синов тариқасида ишга туширилади. Шунингдек, пойтахтдаги барча 10- ва 11-синф хоналарига махсус камералар ўрнатилиб, улар «Smart School» дастури билан интеграция қилинади.

    Камералардан фойдаланиш харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади. Қарор ижроси устидан назорат шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Раҳимова зиммасига юклатилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates