Гажетлардан фойдаланишнинг янги қоидалари 2026 йилнинг кузида кучга киради. Ўқитувчилар 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган мактаб ўқувчиларидан дарс бошланишидан олдин телефонларини йиғиштириб олишлари ва улар тугаганидан кейин қайтаришлари шарт. Янгиликнинг асосий мақсадлари болаларнинг хавфсизлиги ва ўқув жараёнига жалб этилишини яхшилашдир.
Таълим вазири Симон Мохамссоннинг айтишича, бу қарор Швеция таълим тизимида сўнгги 30 йил ичида амалга оширилган энг йирик ислоҳотлар пакетининг бир қисми бўлади, деб хабар берди gazeta.ru.








