Самарқандда ўқувчиларни автобусга чиқармаган ҳайдовчи ишдан бўшатилди

    Ижтимоий тармоқларда мактабга кетаётган ўқувчиларнинг пул тўламагани сабабли автобусга чиқарилмагани акс этган видеохабар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Вилоят ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

    Унга кўра, ҳолат жорий йилнинг 3 сентябрь куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Назаробод қишлоғида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга асосан, Нуробод тумани «Сахоба» маҳалласидан Зиёвуддин шаҳарчасига қатновчи хусусий автобус эгаси мактабга кетаётган ўқувчиларни автобусга миндирмаган.

    Ушбу ҳолат Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Мазкур маҳалладан 19 нафар ўқувчи Пахтачи туманидаги 28-умумтаълим мактабига, 3 нафар ўқувчи эса тумандаги 34-умумтаълим мактабига қатнайди.

    Ўқувчиларни миндирмаган «Оқтош-Шахзод транс» МЧЖга қарашли Сахоба-Оқтош йўналишида ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси Мусурмон Бобожонов жамиятнинг 2025 йил 4 сентябрьдаги буйруғига асосан лавозимидан озод этилган.

    Оқтош-Шахзод транс МЧЖ ва Пахтачи тумани ҳокимлиги ўртасида мактаб ўқувчиларини мактабга ташиш хизматини йўлга қўйиш бўйича шартнома имзоланди. Куннинг иккинчи ярмидан бошлаб ўқувчилар учун бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилган.

    Вилоят раҳбари ушбу муаммоли ҳолатни ёритган ва унинг ечимига ҳисса қўшган ижтимоий тармоқ фаолларига миннатдорлик билдирди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates