Миллий палата Россиялик ҳамкасблари билан онлайн анжуман ўтказди

    Саломатлик 4 июл 2020 3258

    Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси ва Россиялик шифокорлар ҳамда мутахассислар иштирокида, COVID-19 билан курашишнинг юқори самарадорлигига йўналтирилган онлайн анжуман бўлиб ўтди.

    Анжуман Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси Молиявий ва инвестиция-саноат сиёсати кенгаши томонидан ташкил этилган.

    Соғлиқни сақлашдаги инновациялар бўйича ўтказилган мазкур тадбир ўзига хос «келажакка ойна» десак ҳам бўлади. Зеро унда рақамли тиббиёт кенг маънода қандай ривожланганлигини COVID-19 пандемияси юзага чиқарганлиги аниқ-равшан кўрсатиб берган.

    Тадбир давомида COVID-19 пандемиясининг соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни тезлаштиришга таъсири, инновацион тиббиётнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва молиялаштирилиши каби масалалар муҳокама этилди.

    Хусусан, соғлиқни сақлашни ташкиллаштиришдаги технологиялар таъсири билан боғлиқ ўзгаришлар бўйича башоратлар қаторида рақамли мониторинг, профилактика, терапия, ташхис қўйиш ва сунъий интеллект ёрдамида қарорлар қабул қилиш ҳақида сўз юритилди.

    Тиббий ёрдамни ташкиллаштиришда рақамлаштиришни жорий этиш (Deloitte технологияси), мутахассисилар фикрича, синхронизация ҳисобига шифокорларнинг етишмовчилигига чек қўйилишига олиб келади, шунингдек, беморни унинг ўзини қандай даволаётганлигига жалб этилишига ҳам олиб келади. Бемор билан шифокор ўртасида йўлга қўйилган ахборот алмашинуви туфайли унга кўрсатилаётган ёрдамнинг сифати ошади. Бу башоратлар яқин келажак мевасидир.

    Мазкур тажриба Ўзбекистон учун жуда муҳим. Ва бу ерда ҳам июль ойидан бошлаб COVID-19 нинг енгил формаси билан касалланганларни даволашда ва касалликнинг асоратсиз кечишида қўлланила бошланади.

    Ушбу онлайн анжуманда иштирок этиш мутахассисларга тажриба ва долзарб ишланмалар билан алмашиниш имконини бериш баробарида алоқалар ўрнатиш имконини ҳам берди. Ва бу рақамли тиббиёт соҳасидаги серунум лойиҳаларнинг бошланиши бўлиши мумкин.

    Луиза Маҳмудова,

    Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates