Миллий статистика тизимини трансформация қилиш офиси ташкил этилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ-75-сон, 24.02.2025 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, Миллий статистика қўмитаси тузилмасида “Миллий статистика тизимини трансформация қилиш” офиси ташкил этилади.

    Трансформация офиси қуйидаги устувор йўналишларда янги механизмларни жорий қилишга масъул этиб белгиланди, жумладан:

    • ички ва ташқи фойдаланувчилар учун зарур бўлган статистик маълумотларни, шу жумладан, аҳоли даромадлари ва уларнинг манбаларини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш;
    • микро даражада кузатувларни амалга ошириш ва статистик кўрсаткичларни шакллантириш услубиётини ишлаб чиқиш;
    • статистика маълумотларидан фойдаланувчилар билан самарали қайта алоқани (мижозга йўналтирилганликни) жорий этиш.

    Шунингдек, Миллий статистика қўмитаси тўғрисидаги низом ҳамда Республика статистика кенгаши тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    No date selected
    май, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates