Миллий терма жамоамиз аъзолари ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида тенгсиз деб топилди

    Жорий йил 1-3 июнь кунлари Корея Республикасининг Мунгёнг шаҳрида таэквондо WТ бўйича харбийлар ўртасида 27-Жаҳон чемпионати ўтказилди. Турнирда 20 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган 300 спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.

    Уч кун давом этган мусобақада Ўзбекистон эркаклар ва аёллар миллий терма жамоалари ҳам барча вазн тоифаларида тўлиқ таркибда иштирок этди.

    Қувонарлиси, мусобақа якунига кўра, спортчиларимиз 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритди.

    Ғолиб ва совриндорлар:

    Олтин:

    Улуғбек Рашитов (68 кг)

    Жасурбек Жайсунов (80 кг)

    Шухрат Салаев (87 кг)

    Никита Рафалович (+87 кг)

    Феруза Содиқова (62 кг)

    Гулсанам Алижонова (73 кг).

    Кумуш:

    Мадина Мирабзалова (57 кг)

    Светлана Осипова (+73 кг).

    Бронза:

    Самира Адашалиева (46 кг)

    Зухра Тожиматова (49 кг)

    Маржона Примова (53 кг)

    Озода Собиржонова (67 кг).

    Энг муҳими, эркаклар терма жамоамиз ҳам, аёллар терма жамоамиз ҳам мусобақада Эрон, Корея Республикаси каби кучли мамлакатлар терма жамоаларини ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates