Мирзаободлик деҳқонлар давлатга дон сотиш режасини республикада биринчи бўлиб бажарди

    Агросектор 24 июн 2020 2533

    Бу йилги қийин бир вазият, синовли кунлар бўлишига қарамасдан сирдарёлик миришкор бободеҳқонлар ҳамда тажрибали ғаллакор кластерлар 85 минг гектар майдонда етиштирилган мўл ғалла ҳосилини ҳамжихатликда, тартиб билан иш тизимли йўлга қўйилгани ҳисобига 17 иш кунида маррага етиб келдилар.

    Президентимиз томондан яратиб берилган шарт-шароитлар, тизим асосида моддий ресурсларни, яъни минерал ўғитлар, ёқилғи мойлаш материаллари ва талаб этиладиган маблағларни тўлиқлигича ўз вақтида етказиб берилгани, шунингдек, харид нархларини ғалла ҳосилдорлигига қараб тўланиши ҳамда Хоразм вилоятидан ўрим комбайнлари ёрдамга юборилганлиги ғалла бўйича давлат шартномавий режамизни шараф билан уддаланишида муҳим аҳамият касб этди.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 июндаги “2020 йил ҳосилидан қабул қилинадиган бошоқли дон ҳажмлари тўғрисида”ги топшириғига асосан вилоят бўйича 178255 тонна сара дон етиштирилиб, давлат шартномавий режа
    100,2 фоизга бажарилди. Вилоят бўйича ҳосилдорлик ўртача 58 центнерни ташкил этди.

    Шу ўринда сув тошқинидан талафот кўрган ҳудуд бўлишига қарамасдан Мирзаобод тумани давлатга дон сотиш бўйича шартномавий режани республикада биринчи бўлиб бажарганлиги алоҳида таҳсинга сазавор.

    Бу борада Сардоба, Ховос ва Боёвут туманларининг миришкор деҳқонлари ҳам вилоятда биринчилардан бўлиб шартномавий режаларини бажардилар.

    Айниқса, юқори ҳосилдорликка эришган Боёвут туманидаги “Мулло Ҳолиқул бобо”, “Миришкор нафосат гулшани” фермер хўжаликлари ҳосилдорликни 85 центнерга етказиб, режани 125 фоизга уддалади.

    Сирдарё туманидаги “Достон фаровон барака”, “Нурли қуёшли юрт” Сайхунобод туманидаги “Қурама”, “Бегали” фермер хўжаликлари гектарига ўртача 70-75 центнердан ҳосил олиб, ўзларининг юртга фидойилиги, бугунги кунда Давлатимиз томонидан қишлоқ хўжалигига яратиб берилаётган имкониятдан тўғри фойдаланилса қандай натижага эришиш мумкинлигини амалда исботлаб бердилар.

    Бундан ташқари Алибеков Камол, Мирзаев Авазбек, Элмурадов Нарзулла, Мардиев Бахтиёр сингари комбайн операторлари кунига 100-120 тоннадан ғалла донини ўриб, давлат шартнома режасининг бажарилишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

    Вилоятимизнинг фермер ва кластерлари Президентимизнинг халқ фаровонлиги йўлида олиб бораётган одилона сиёсатингизни тўғри тушунган ҳолда ғалла ҳосилдорлигини 65 центнерга етказишни ўз олдиларига мақсад қилиб олдилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates