Миср Ғазодаги урушни тўхтатиш режасини тақдим этди – ОАВ

    Миср Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига Ғазо секторидаги урушни тугатиш ва можародан кейинги ривожланиш бўйича уч босқичдан иборат ўз таклифини тақдим этди.

    Бу ҳақда “Asharq” телеканали бошқа манбаларга таяниб хабар берди.

    Телеканалнинг қайд этишича, Миср томонидан таклиф этилган ташаббуснинг уч босқичини амалга ошириш Исроил ва Фаластин ўртасида ўт очишни тўхтатишга олиб келиши керак.

    “Asharq”нинг хабар беришича, Миср ташаббуси уч босқичдан иборат бўлиб, уларнинг биринчиси икки ҳафталик муддатга гуманитар сулҳ тузишни ўз ичига олади, бу муддат яна икки ҳафтага узайтирилиши мумкин. Биринчи босқичда Ҳамас 40 нафар исроиллик асир аёллар, болалар ва қарияларни озод қилиши керак.

    Бунга жавобан Исроил худди шу тоифадаги 120 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилиши лозим, сулҳ Ғазо секторига озиқ-овқат, тиббий ёрдам ва ёнилғи етказиб беришни ҳам назарда тутади.

    Миср ташаббусининг иккинчи босқичи доирасида Ғазо секторида инсонпарварлик ёрдами, анклавни тиклаш жараёни ва Фаластинда умумий президентлик сайловларига тайёргарлик кўришни назорат қилувчи технократлар ҳукумати тузилиши керак.

    Телеканал таъкидлаганидек, охирги босқич тўлиқ ва кенг қамровли ўт очишни тўхтатишни, шунингдек, асирга олинган барча исроиллик аскарларни озод қилиш бўйича келишувни назарда тутади. Бу босқичда Исроил томонидан озод қилинадиган фаластинлик маҳбуслар сони аниқланади. Учинчи босқич, шунингдек, Исроил қўшинларини Ғазо сектори шаҳарларидан олиб чиқиб кетиш ва қочқинларнинг анклавдаги уйларига қайтишига рухсат беришни ҳам ўз ичига олади, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates