Мисрдан 80 га яқин тез ёрдам машинаси Ғазо сектори билан чегарадаги Рафаҳ назорат пунктига етиб келди

    CNN маълумотларига кўра, улар можаро авж олганидан бери биринчи марта ярадор фаластинликларни даволанишга олиб боради.

    AFPнинг ёзишича, бир қанча хорижликларга ҳам назорат пункти орқали Мисрга кетиш учун рухсат берилган.

    The Times of Israel нашрининг ёзишича, Ғазо секторини 400 га яқин киши тарк этиши керак. CNN манбаларига таяниб Қатар давлати Исроил, ҲАМАС ва Миср ўртасида Ғазо секторидан барча хорижликлар ва оғир ярадорларни эвакуация қилиш бўйича келишувга воситачилик қилганини хабар қилмоқда. Бу келишувлар гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

    Иордания қироли Абдуллоҳ II бин Ҳусайн Жо Байден билан суҳбатда инсонпарварлик ёрдамининг узлуксиз етказилишини таъминлаш учун Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва зудлик билан инсонпарварлик ёрдами зарурлигини таъкидлаган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates