"Мисрнинг янги тайинланган Элчиси Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммад жанобларини қутлаб, ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг ўтган йили Қоҳирага амалга оширган расмий ташрифи истиқболли ҳамкорлик учун янги пойдевор қўйди. Фаол ва яқин муносабатлар кун тартибини бойитишда, шубҳасиз, элчихоналар муҳим ўрин тутади. Жаноб Элчига Ўзбекистонда самарали ва муваффақиятли фаолият юритишини тилаймиз".
Ўзбекистон ва Индонезия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди
2024 йил 7 ноябрда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Индонезия ташқи ишлар вазири Сугионо билан телефон орқали мулоқот қилди.