"Туркменпортал" интернет-ахборот ресурси тарқатган маълумотларга кўра, Туркманистон ТИВ раҳбари элчини масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унинг дипломатик фаолиятини амалга оширишда туркман томони ҳар томонлама ёрдам ва кўмак беришга тайёрлигини билдирди.
Суҳбат аввалида иштирокчилар икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли давлатлараро мулоқот юксак савияда эканини алоҳида қайд этдилар, деб таъкидланган нашрда.
Томонлар минтақавий ва глобал кун тартибининг муҳим жиҳатлари бўйича позициялар ўхшашлигини, шунингдек, икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва гуманитар шериклик муваффақиятли ривожланаётганини билдирдилар.
Эслатиб ўтамиз, элчи Равшанбек Алимов 29 ноябрь куни Туркманистон пойтахтига ташриф буюрди. У 2020-2024 йилларда Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган. Равшанбек Алимов бундан аввал Ўзбекистоннинг Украинадаги ва ўриндошлик асосида Молдовадаги элчиси, шунингдек, Франциядаги ва ўриндошлик асосида Португалиядаги элчи лавозимларида фаолият олиб борган.