ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Афғонистон алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириш, ишлатилмаган салоҳиятни рўёбга чиқариш, икки мамлакат халқлари манфаатларига хизмат қиладиган янги лойиҳалар ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Абдул Ғаффор Теравий Ўзбекистон томонига доимий равишда кўрсатилаётган кўмак учун Афғонистон номидан миннатдорлик билдирди.