«Биз миллатчиликнинг ҳеч қандай кўринишига тоқат қилмаганмиз ва бундан кейин ҳам тоқат қилмаймиз. Терроризм ва экстремизмнинг чегараси ва миллати йўқ. Ўзбекистон ҳукумати тергов жараёнларида БАА ва Исроил идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда», дейди Б.Саидов.
Бахтиёр Саидов Исроил элчиси билан учрашиб унга ҳамдардлик билдирди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Исроилнинг Ўзбекистондаги Элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб унга Зви Коганнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.