Мия фаолиятини яхшилаш усули топилди

    Олимлар ҳар куни озуқа толаси истеъмол қилиш мия фаолиятини яхшилашини аниқлашди.

    Тадқиқотда 60 ёшдан ошган 36 жуфт эгизак иштирок этди, улар 12 ҳафта давомида плацебо ёки озуқа қўшимчаларини истеъмол қилишди. Шу билан бирга, барча кўнгиллилар жисмоний машқларни бажаришди ва мушаклар фаолиятини яхшилаш учун оқсил қўшимчаларини қабул қилишди.

    Маълум бўлишича, тола қўшимчаси иштирокчиларнинг ичак микробиомаси таркибида сезиларли ўзгаришларга, хусусан, бифидобактериялар каби фойдали бактериялар сонининг кўпайишига олиб келди.

    Гуруҳлар ўртасида мушак кучида сезиларли фарқ бўлмаса-да, толали қўшимчани олган гуруҳ миянинг когнитив функциясини баҳолаш тестларида, шунингдек, реакция вақти ва маълумотларни қайта ишлаш тестларида яхшироқ натижа кўрсатди, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates