Mobil-ID тизими давлат хизматлари кўрсатишда фуқарога кенг имкониятлар яратади

    Рақамлаштириш 30 август 2022 2257

    Республикамизда давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган ва замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни тубдан қисқартириш борасида катта қадамлар ташланди.

    Жумладан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан 73 турдаги маълумотнома ва ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилинди. Давлат органлари томонидан ушбу маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда олиш тизими жорий этилди. Фуқаронинг бевосита ўзидан талаб қилиш қатъиян тақиқланди. Бу эса миллионлаб фуқароларимизнинг тонналаб қоғозларни у ёқ бу ёққа ташишдек оворагарчиликлардан халос этди.

    Ҳозирги кун талаби аҳолига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини ошириш ва фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олиш, давлат органлари ахборот тизимида мавжуд маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш бўйича ишларни изчил давом эттиришни тақозо этяпти.

    Эътиборли жиҳати шундаки, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Миллий стратeгиямизда ҳам «Давлат хизматларини кўрсатишда фуқаро эътибор марказида» (Citizen — centric service) тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришнинг мақсадлари, вазифалари ва устувор йўналишлари белгиланган.

    Жумладан, жисмоний ва юридик шахслар учун давлат хизматлари кўрсатиш кўламини ошириш, аҳолининг масофадан туриб электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, бу борада барча учун тенг шароитларни яратиш орқали инклюзив муҳитни шакллантириш мақсадида, 2022 йил 1 августдан бошлаб, давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни идентификациялашнинг Mobil-ID тизими жорий этиш белгиланди. Mobil-ID тизими «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланиши ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялаш, шахсни Mobil-ID тизими ёрдамида идентификациялаш фуқаронинг хоҳишига кўра, давлат хизматлари маркази ёки нотариал идора томонидан ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловаси орқали амалга оширилади.

    Mobil-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун фуқаро томонидан бевосита Марказ ёки нотариал идорага мурожаат қилинганда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асли тақдим этилади ҳамда Марказ ёки нотариал идора ходими томонидан фуқаронинг юзи рақамли форматда расмга туширилади, электрон шаклда қўл бармоғи изи олинади ва мобил телефон рақами Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетга боғланади. Mobil-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун фуқаро томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловасидан фойдаланилганда масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзо қўлланилади ҳамда мобил телефон рақами Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетга бепул боғланади.

    Бунда фуқароларни бевосита Марказлар ёки нотариал идора орқали Mobil-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади.

    Mobil-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан молиявий хизматлар мустасно) фойдаланиши мумкин. Фуқаронинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар унинг хоҳишига кўра ва белгиланган тўловлар асосида Mobil-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.

    Mobil-ID тизимини жорий қилиш ва келгусида техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тенг миқдорда ёхуд қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

    М.Толибов,

    Фарғона вилояти Риштон тумани

    Адлия бўлими

    етакчи мутахассиси.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates