Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 1,1 трлн сўмлик алимент пуллари ундирилди

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

    Таъкидлаш жоизки, алимент ундирувига оид ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида, Бюро иш юритувидаги даврий тўлов ҳисобланган жами 455 мингга яқин алиментга доир ижро ҳужжатларидан 150 мингдан ортиғининг ижроси таъминланиб, тамомланган.

    Шунингдек, моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 1,1 трлн. сўмлик алимент пуллари ундирилди, 9,2 млрд. сўмлик (46 та) уй-жой ва 636 млн. сўмлик (8 та) транспорт воситаси алимент олувчиларга олдиндан тўлаб берилиши таъминланди. Алимент ундирувига оид ишлар бўйича тарафлар ўртасида олиб борилган тарғибот ва профилактика ишлари самарасида жорий йилнинг ўтган даврида 45.500 дан ортиқ оилаларнинг яраштирилишига эришилди. Шу билан бирга, 21.300 дан зиёд ишсиз бўлган алимент тўловчилар фуқароларнинг иш бандлиги масаласи ҳал этилди.

    Маълумки, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан мажбурий ижро бюросининг “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилди. Шундан сўнг, Вазирлар Маҳкамасининг “Алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 427-сонли Қарори билан ушбу жамғарма Низоми ҳам тасдиқланди.

    Ушбу жамғарма ташкил этилиши- айрим қарздор бўлган шахслар алимент тўлашдан бўйин товлаши оқибатида, жиноий жавобгарликка тортилган бўлсада, фарзандларининг моддий жиҳатдан таъминлаб борилиши тўхтаб қолмайди, балки ушбу ҳуқуқнинг давлат томонидан кафолатланишини англатади. Бошқача айтганда, жамғарма ҳисобидан тўловлар фақат вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздорга нисбатан татбиқ этилади ва жамғарма фаолиятини бошқариш Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилади.

    Бугунги кунга қадар, “Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан алимент тўламаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг қарздорлигини қоплаш учун 315 нафар ундирувчиларга жами 3 млрд. 665 млн. сўм маблағлар тўлаб берилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates