Мўғулистон пойтахтида сув тошқини юз берди, ўнлаб уйлар сув остида қолди

    Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда ёғаётган кучли ёмғир сув тошқинига олиб келди.

    Бир ҳафта давомида ёққан кучли ёмғирдан сўнг йирик дарё ва кўлларда сув сатҳи рухсат этилган меъёрдан ошиб кетди. Бу Сэлбэ дарёсида тўғоннинг бузилишига олиб келди. Оқибатда Улан-Баторда 80 та уйнинг ертўласи ва биринчи қавати сув остида қолди. Юзлаб автомобилларга зарар етди. Одамлар ҳовли бўйлаб ҳаракатланиши учун қум тўлдирилган қоплардан ясалган йўллар ётқизилди. Ҳозирда Улан-Батор шаҳрида сув тошқини оқибатлари бартараф этмоқда. Мўғулистон бўйлаб ҳафта охиригача ёмғир ёғишда давом этади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates