Мўъжизакор ранглар устозлар нигоҳида

    Ўзбекистон Бадиий академиясининг марказий кўргазмалар залида Бадиий кўргазмалар дирекцияси ва К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Чизматасвир” кафедраси профессор-ўқитувчиларининг турли йилларда яратилган ижод намуналаридан ташкил топган кўргазма очилди.

    Кўргазмада юртимизнинг гўзал йил фасллари, кеча ва кундузнинг турли кўринишлари, турмуш тарзимиз, маданиятимиз тарихидан лавҳалар, заминимизнинг ранг-баранг неъматлари мухлисларни завқлантиради, мулоҳазаларга чорлайди.

    Экспозициядан ўрин олган, ўзига хос яратилган “Қуёшли кун”, “Тоғ манзараси”, “Куз манзараси”, “Соғинч”, “Ўзбек мусиқа асбоблари”, “Минор масжиди”, “Куз оқшоми” ва бошқа қатор ижод намуналари санъат мухлисларини бефарқ қолдирмайди.

    Кафедра ўқитувчилари ёшларга тасвирий санъат сирларини ўргатиш билан бирга ўз ижодий ишлари билан халқаро ва республика миқёсида ўтказилаётган кўргазмаларда ҳам иштирок этмоқдалар.

    Ҳасан Абдуназаров

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates