Москва ҳукумати вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 27 апрел 2022 1228

    2022 йил 26 апрелда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Шароф Раҳмонов Москва шаҳри Ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алексей Бондарук бошчилигидаги Москва ҳукумати делегацияси билан учрашди.

    Таъкидланишича, коронавирус пандемияси туфайли Тошкент ва Москва ўртасида 2018 йилда имзоланган аввалги келишув фақат қисман амалга оширилган. Томонлар пойтахтлар ўртасида янги, кенг кўламли келишувни тайёрлаш ниятида эканликларини билдирдилар.

    Маданият фестиваллари, Москвадаги Тошкент кунлари ва Тошкентдаги Москва кунларидан ташқари келишувда қуйидаги жиҳатлар ҳам ўз аксини топади:

    • Шифокорлар, жумладан, нейрохирургия йўналиши бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш учун ўқув семинарлари ва бошқа тадбирлар.

    • Шаҳар бошқаруви мутахассислари даражасида ўзаро ҳамкорлик, пойтахтларнинг Вазиятлар марказларидаги тажриба ва илғор ишланмалар билан алмашиш.

    • Шаҳар транспортини бошқариш бўйича тажриба алмашиш: автотураргоҳларни ташкил этиш, таҳлил ва режалаштириш, электробуслардан фойдаланиш.

    • Маданий-тарихий меросни асраб-авайлаш бўйича тажриба алмашиш.

    • Қўшма кўргазмалар ўтказиш, жумладан, ХХЮК Ўзбекистон павильонидан умумий тадбирлар учун майдон сифатида фойдаланиш.

    • Москва шаҳрининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Университетлараро форумдаги иштироки, Тошкент ўқувчиларининг Москва олимпиадаларида қатнашиши.

    Бўлажак келишувни тадбирларга бойитиш мақсадида музокараларни давом эттиришга қарор қилинди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates