Москва шаҳрида Ўзбекистон павильони ташкил этилади

    Долзарб 29 август 2020 314

     “Москва шаҳридаги Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудида жойлашган “Ўзбекистон Республикаси кўргазма-маданий маркази” экспозицион марказини сақлаб туриш ва ундан фойдаланиш дирекциясини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (527-сон, 29.08.2020 й) қабул қилинди.

    Унда қайд этилишича, 2019 йил 30 май куни Урганч шаҳрида имзоланган икки томонлама битимга мувофиқ, Россия томони Ўзбекистон томонига Москва шаҳридаги Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудидаги маданий мерос объекти — 66-павильонни 49 йилга ижарага берган. Экспозицион марказ ана шу ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги “InterForum” давлат унитар корхонаси таркибида ташкил этилади.

    Марказда намойиш қилиш учун ахборот материаллари ва маҳсулот намуналари ҳар ярим йилда янгилаб борилади. Павильонни Ўзбекистоннинг замонавий маданияти ва тарихи тўғрисидаги материаллар ва экспонатлар билан жиҳозлаш бўйича тегишли ташкилий ва молиявий чоралар кўриш белгиланди.

    Қарорга кўра, 2020 йил охирига қадар Москва шаҳридаги Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудида жойлашган 66-павильонни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари тугатилади.

    Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги “InterForum” давлат унитар корхонаси зиммасига Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудида жойлашган 66-павильонда халқаро анжуманлар, кўргазма-ярмаркалар, форумлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ягона мувофиқлаштирувчи орган функциялари юклатилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates