Москвада 15 майдан коронавирусга қарши оммавий текширув бошланади

    Хавфсизлик 14 май 2020 843

    Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Москвада 15 майдан бошлаб коронавирусга қарши оммавий текширув ўтказилади.

    “Янги дастур бўйича ўтказиладиган синовлар аҳолининг иммунитетини ўрганиш бўйича ноёб дастур ҳисобланади. Бунинг учун шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасининг катта куч ва манбаалари жалб қилинади”, дейди шаҳар мэри.

    Шаҳар мэри москваликлардан клиникага ташриф буюришни ва ИФА тестидан ўтишда имкор қадар эҳтиёткорликни сақлашни сўрамоқда.

    “Биз бу вазиятдан тезда чиқиб кета олмаймиз. самарали вакцина топилгунга қадар таваккалчиликка боришга мажбурмиз. Биз бугун олдин кўрмаган воқеаликда яшамоқдамиз”, деди Сергей Собянин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates