Москвада Россия-Ўзбекистон Ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши ўтказилди

    Бизнес 16 март 2022 1060

    Кеча Россия Савдо-саноат палатаси биносида Россия-Ўзбекистон Ишбилармонлар кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши гибрид форматда бўлиб ўтди.

    Палата президенти Сергей Катирин раислигида ўтказилган мазкур йиғилишда Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников, Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов, Федерал ижро ҳокимияти органлари, шунингдек, рус бизнеси вакиллари иштирок этди.

    Учрашув чоғида Ўзбекистон элчиси фаол ўсиб бораётган ўзаро товар айирбошлаш юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар етказиб берилиши билан ажралиб туришини таъкидлади. Шу ўринда Ўзбекистон-Россия Ҳукуматлараро комиссияси ва Ишбилармонлар кенгашининг самарали фаолияти алоҳида қайд этилди. Минтақалараро ҳамкорлик фаол ривожланмоқда, бу ҳамкорлик тегишли Ҳукуматлараро битим билан қўллаб-қувватланмоқда. Лойиҳа офиси қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

    Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников тадбирда сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг мавқеи Россия учун ишончли иқтисодий ҳамкорлардан ҳам юқори эканлигини таъкидлади. «Бизни узоқ йиллик дўстона алоқалар ва ўзаро ҳурмат бирлаштиради. Бундай муносабат ўзаро муносабатларимизни доимо мустаҳкамлаб келган», деди Россия иқтисодий ривожланиш вазири.

    Максим Решетников «ЭР-Телеком Холдинг» АЖ президенти Андрей Кузяевни Россия томонидан Ишбилармонлар кенгашининг янги ҳамраиси сифатида таништирди.

    Учрашувда, шунингдек, Ишбилармонлар кенгашини янада ривожлантириш, Россия-Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates