Мотор ёқилғисининг янги тури ишлаб чиқарилади

    Энергетика 16 октябр 2020 3983

    Жорий йил 20 октябридан «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» (ФНҚИЗ) МЧЖ халқ хўжалиги эҳтиёжи ва хусусий автомобиль эгалари учун аввал ишлаб чиқарилмаган, ҳамда муқаддам хориждан олиб кирилган қишки дизель ёқилғисини оммавий равишда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

    Завод мутахассислари томонидан лаборатория тадқиқотлари, саноат синовлари ва янги ДТЗ-2 маркали қотиш ҳарорати паст дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.

    Натижада нефть маҳсулотлари биржасида барча истеъмолчилар учун куз-қиш мавсумида зарур бўлган қотиш ҳарорати -250С дан баланд бўлмаган ва фильтрлашнинг энг сўнги ҳарорати -180С бўлган қишки дизель ёқилғисининг илк партияси пайдо бўлади.

    Таъкидлаш жоизки, қотиш ҳарорати паст бўлишидан ташқари ушбу дизель ёқилғиси яхшиланган фракцион таркибга ҳам эга бўлиб (двигателнинг ёқилғи магистралидан осон чиқиш имконини беради), двигателнинг совуқ стартини енгиллаштиради. Шунингдек у юқори сетан сонига эга бўлиб, бу двигатель иши қувватини оширади ва сарфини камайтиради, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates