Мозори Шарифда Ўзбекистон – Афғонистон ишчи комиссиясининг тўртинчи мажлиси бўлиб ўтмоқда

    Халқаро ҳамкорлик 14 декабр 2023 717

    Мажлисда Амударё бўйига туташ ҳудудларда «Яшил белбоғ» ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

    Аввал хабар берганимиздек, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегацияси икки давлат ўртасида чегараолди савдо-иқтисодий ҳамкорлик Қўшма комиссиясининг тўртинчи йиғилишида иштирок этиш учун Афғонистоннинг Балх вилоятига жўнаб кетганди.

    Делегацияни Ҳайратон шаҳрида Балх вилояти губернаторининг ўринбосари Абу Идрис ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

    Айни вақтда Балх вилояти губернатори қароргоҳида икки давлат ўртасида чегараолди савдо-иқтисодий ҳамкорлик Қўшма комиссиясининг тўртинчи йиғилиши доирасида вилоят раҳбари Улуғбек Қосимов ва Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо бошчилигидаги икки томон делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги расмий музокаралари бўлиб ўтмоқда.

    Унда савдо, транспорт, темир йўл ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, геология йўналишида кооперация алоқаларини ўрнатиш, табиий пардозбоп тошлар хомашёсини ҳамкорликда қайта ишлаш, қумли чанг шамолларининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида Амударё бўйига туташ ҳудудларда «Яшил белбоғ» ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

    Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ҳам иштирок этмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates