«Муборак» газни қайта ишлаш заводида натрий сулфид ишлаб чиқарилади

    Энергетика 13 апрел 2021 2462

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ «Муборак» газни қайта ишлаш заводида маҳаллийлаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида завод мутахассислари ва олимлар ҳамкорлигида тадқиқот ишлари қилинмоқда.

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси умумий ва ноорганик кимё институти олимлари, Тошкент Давлат техника университети Олмалиқ филиали, «Кимёвий технологиялар» масъулияти чекланган жамияти ва «Муборак» газни қайта ишлаш заводи мутахассислари ҳамкорликда технологик қурилмалардан ажралиб чиқадиган нордон газлар таркибидаги водород сулфиддан натрий сулфид маҳсулотининг олиш ишлари натижа берди.

    Таъкидлаш жоизки, бу маҳсулот нафақат «Муборак» газни қайта ишлаш заводи учун, балки Республикамиз учун ҳам айни импорт ўрнини босувчи янги маҳсулот ҳисобланади.

    Олмалиқ тоғ-кон металлургия заводи рудадан қимматбаҳо ноёб металларни ажратиб олиш учун ҳар йили 1 350 тонна натрий сулфид маҳсулоти импорт ҳисобига келтирилади, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates