Мудофаа ишлари бўлими янги бинода фаолият бошлади

     6 сентябрь куни янгича дизайн ва форматда тўлиқ таъмирланиб, реконструкция қилинган Шофиркон туман мудофаа ишлари бўлими биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Тантанали тадбирда вилоят ва туман секторлар раҳбарлари, мудофаа ишлари бўлими масъул офицерлари иштирок этди. Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими – ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов Президентимиз ташаббуси билан 2017 йилда ташкил этилган ҳарбий-маъмурий сектор тизими ҳақиқатан ҳам юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровон турмуши учун хизмат қиладиган ноёб бир тизим эканини эътироф этди. Вилоятда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига ҳамоҳанг тарзда замонавий ва кўркам кўринишда таъмирланган мудофаа ишлари бўлимининг биноси ёшларни чинакам ҳарбий хизматга тайёрловчи, уларда ватанпарварлик, мардлик ва жасорат туйғуларини шакллантирадиган масканга айланишига тилак билдирди.

    Дарҳақиқат, туман, шаҳар ва вилоят мудофаа ишлари бўлим ва бошқармалари – «армиянинг остонаси» ҳисобланади. Шундай экан, ёшларнинг армия ҳақидаги илк таассуротлари айнан мана шу даргоҳларда уйғонади. Демак, ҳарбий-ватанпарварлик тарбия ҳам шу жойда шаклланади.

    Бинони бугунги кун талаблари асосида таъмирлашда «Акбар Шаҳзод қурилиш» МЧЖ бунёдкорлари жонбозлик кўрсатишди. Қурилиш-таъмирлаш ишларига қарийб 1,5 млрд сўм маблағ сарфланди. Замонавий дизайн асосида таъмирланган ва аҳолига хизмат кўрсатиш учун барча қулайликларга эга бўлган ушбу бинода навбатчиликни ўташ учун хона, бошқарув пункти, архив, жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш учун махсус жой, чақирилувчилар ва ҳисобда турувчилар ҳақида электрон маълумотлар базасини юритиш хонаси ҳамда хизмат хоналари мебель, қиш-ёз тизимида ишлайдиган совитиш тизимлари, компьютер жамланмалари ва бошқа зарур буюмлар билан тўлиқ жиҳозланди.

    Армиянинг жанговар қудрати, салоҳияти, буюк аждодларимизнинг жасоратидан сўзловчи кўргазмали воситалар билан безатилган бинонинг ички деворлари бу ерга келадиган ёшлар Қуролли Кучларимиз ҳақида кенгроқ билим ва маълумотларга эга бўлишини таъминлайди.

    Йиғилганлар бинода яратилган ана шундай қулайликлар билан яқиндан танишдилар, деб хабар беради Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates