Андижонда ота фарзанди учун алимент пулини олдиндан тўлади

    Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида ота фарзанди учун 2.8 минг АҚШ доллар алимент пулини олдиндан тўлаб берди.

    Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 29.07.2009 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.А.дан ундирувчи М.Т.фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган. Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ижро иши бўйича қарздор А.А. томонидан белгиланган алимент пуллари ихтиёрий равишда ойма-ой тўлиқ тўлаб келинган.

    Маълумотларга кўра, қарздор А.А. фарзанди келгуси йилда вояга етишини маълум қилиб, алимент пулларини олдиндан тўлаш нияти борлигини билдирган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.А. алимент учун олдиндан тўлов сифатида олиб келган 2 800 АҚШ доллари ундирувчи М.Т.га топширди.

    Олдиндан тўланган алимент сабаб ундирувчининг аризасига мувофиқ ижро иши тамомланди, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates